Россия очликдан сақлашни мажбурияти эмас, “садақаси” деб биляпти – Зеленский
Олам
−
21 Сентябрь 2022
7505Россия дунёда очликни қўзғатмоқда ва халқларни очликдан ҳимоя қилишни мажбурияти эмас, балки бошқаларга бераётган имтиёзи деб билмоқда. Россия ва унинг раҳбари Владимир Путин қилмишларига яраша жавоб олиши керак. Бу ҳақда Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғилишда сўз очди.
Давлат раҳбари БМТнинг юқори даражадаги ҳафталиги тадбирларида онлайн форматда иштирок этмоқда.
Зеленскийнинг фикрича, очликни қўзғатаётган давлат дунёнинг энг қаттиқ муносабатини кўриши ва Россия очликдан ҳимояланишни ҳуқуқ эмас, балки имтиёз қилишга урингани учун жавобгарликка тортилиши керак.
“Дунёдаги ҳар бир инсон очликдан ва ҳатто унинг таҳдидидан ҳам маҳрум бўлиши керак. Очарчиликни қўзғатадиган, халқларни очликдан ҳимоя қилишни омад табассумига ёки қандайдир диктаторнинг раҳм-шафқатига боғлаб қўйишга ҳаракат қиладиган ҳар қандай давлат дунёнинг энг қаттиқ муносабатини кўриши керак”, дейди Зеленский.
Зеленскийга кўра, Россия очликдан ҳимояланишни ҳуқуқ эмас, балки имтиёз, озиқ-овқатни ажралмас ҳуқуқ эмас, балки сўраш керак бўлган нарсага айлантирмоқчи.
“Биз буни мутлақо қабул қилмаймиз. Биз бунга қарши изчил курашамиз. Ва биз сизни Россияни жавобгарликка тортишда биз билан бирдам бўлишга чақирамиз. Ҳар қандай инсон ва ҳар қандай мамлакатнинг очликдан ҳимояланиш ҳуқуқи – озиқ-овқат олиш ҳуқуқини кафолатлашда биз билан бирдам бўлинг”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, бу Украинанинг позицияси. Бу очарчилик оқибатида миллионлаб одамларини йўқотган халқнинг позицияси.
“Шу боис, биз “озиқ-овқат хавфсизлиги” сўзлари аслида нимани англатишини айниқса ҳис қиламиз”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида дунё аҳолисининг бешдан бири очликдан азият чекаётганини айтган эди.
LiveБарчаси