Эрдўған дунё очлик жарлигига қулаётганини айтди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
8532Моддий ва технологик имкониятлар энг юқори даражага етган XXI асрда дунё аҳолисининг бешдан бир қисми ҳамон очлик ва қашшоқликдан азият чекаётганини қабул қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиядаги нутқида сўз очди.
Коронавирус пандемияси сабаб таъминот занжиридаги узилишлардан қаттиқ зарба олган глобал иқтисодиётнинг Россия-Украина уруши билан яна бир зарба тўлқинига дучор бўлганига диққат қаратган Президент Эрдўған шундай деди:
“Энергетика, озиқ-овқат ва хомашё нархларининг кўтарилиши оқибатида юзага келган инфляция босими бутун дунё бўйлаб барча иқтисодиёт ва ижтимоий фаровонликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзгаришлар энергия таъминоти хавфсизлиги муҳимлигини яна бир бор кун тартибига чиқарди. Биз энергия масаласига доимо рақобат эмас, ҳамкорлик соҳаси сифатида қараганмиз. Ўз эҳтиёжларимиздан ташқари, минтақавий ва глобал энергия хавфсизлигини қўллаб-қувватловчи кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик. Ушбу қадамларнинг тўғрилиги ва аҳамияти сўнгги ўзгаришларда ўзини намоён этди”.
Унинг қайд этишича, бугун дунё бошидан кечаётган вазият озиқ-овқат хавфсизлигини ҳам хавф остига қўйган.
“Моддий ва технологик имкониятлар энг юқори даражага етган XXI асрда дунё аҳолисининг бешдан бир қисми ҳамон очлик ва қашшоқликдан азият чекаётганини қабул қилиб бўлмайди. Сўнгги ўзгаришлар билан дунё 2030 йилга келиб очлик даражасини нолга тушириши керак бўлган барқарор ривожланиш мақсадларидан узоқлаша бошлади”, дейди Эрдўған.
Унинг таъикдлашича, инсоният олдида турган бу қоронғу манзарани умид нури билан ёритишнинг ягона йўли – ҳаққоний ва адолатли ёндашув билан халқаро ҳамкорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашдир.
“Муштарак тақдиримизга таъсир этувчи муаммоларга қарши муштарак кун тартиби билан ҳаракат қилишимиз керак бўлган даврга кирдик”, дейди Туркия раҳбари.
LiveБарчаси