Россия Мўғулистонда АЭС қуради
Олам
−
03 Сентябрь
4186Россия Мўғулистонда кичик модулли атом электр станциясини қуради. Бу ҳақда “Росатом” раҳбари Алексей Лихачев маълум қилди.
Лихачевнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда станция Россия компанияси томонидан бошқарилиши мумкин. Атом электр станцияси Чингизхоннинг қадимий пойтахти ўрнида қурилиши режалаштирилган бўлажак Янги Хорҳорум шаҳрини электр энергияси билан таъминлайди.
“Баҳорда Сочидаги Атомехпо кўргазмасида Мўғулистонда кичик модулли атом электр станциясини яратиш бўйича йўл харитаси имзоланди. Минтақада мўғул томонига 220 дан 330 мегаваттгача бўлган ана шундай қувват керак. Биз лойиҳанинг техник режасини амалда тасдиқладик ва 2 сентябрь куни Монатом, Энергетика вазирлиги ва Мўғулистон Хавфсизлик Кенгаши билан кўп даражали музокаралар олиб борилди”, дейди Лихачев.
“Росатом” раҳбарининг қўшимча қилишича, асосий масала кадрлардир.
Шунингдек, у Мўғулистон уран технологиялари учун янги эмаслигини ва мамлакатда ишлаш ва баҳам кўриш учун нимадир борлигини таъкидлади.
Маълумот учун, 2-3 сентябрь кунлари Россия Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Мўғулистонда бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон делегациялари 26 та ҳужжат, хусусан, Ўзбекистонда Россия лойиҳасидаги кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳужжатларни имзолаганди. Июнь ойида Ўзбекистон ва Россия Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши бошланиши ҳақида протокол имзоланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь