Россия муфтийси теракт пайти одамларни қутқарган қирғизистонлик ўсмирни мукофотлади

Олам

image

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтий Равиль Ғайнутдин “Крокус Сити Ҳолл”да 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолган 15 ёшли ўсмир Ислом Халиловга Россия мусулмонларининг “Буюк хизматлари учун” медалини топширди. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Россия мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросими жума намози олдидан Москва собори масжидида бўлиб ўтган.

“Одамларни отишаётганда, ҳамма ўз ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ўз ҳаётини сақлаш ўрнига бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиладиганлар кам. Бугун олдингизда турган ёш мусулмон, ёш биродаримиз Ислом Халилов ҳам ана шундай мард, фидойи инсонлардан бири бўлиб чиқди”, дейди муфтий шайх Равиль Ғайнутдин.

Ўз навбатида, Ислом Халилов сменада ўзи билан бирга бўлган барча йигитларга миннатдорлик билдириб, уларнинг барчаси қаҳрамон эканини таъкидлади. Тақдирлаш маросимидан сўнг Равиль Ғайнутдин ва Ислом Халилов биргаликда жума намозини ўқиди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Халилов 22 март куни “Крокус Сити Ҳолл”да ишлагани ва теракт пайтида 100 дан ортиқ одамни қутқаргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Крокус Сити Ҳолл Ислом Халилов Равиль Ғайнутдин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг