Россия Мудофаа вазири ўринбосари ҳибсга олинди
Олам
−
24 Апрель
21276Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабар берди.
“Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси (пора олиш) 6-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилиниб, Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Владимирович Иванов қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Тимур Иванов 2016 йилдан бери вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У қўшинларни уй-жой билан таъминлаш, вазирлик объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ҳамда ҳарбий ипотека масалаларини назорат қиларди. У Қуролли кучларнинг асосий ибодатхонасини қуриш билан ҳам шуғулланган.
Иванов АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канада санкциялари остида қолган.
“Россия Президенти Владимир Путинга Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам олдиндан хабардор қилинган”, дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
LiveБарчаси