Россия Meta'ни экстремистик ташкилотлар реестрига киритди
Олам
−
21 Июнь
4188Россия ҳукумати “Meta Platforms Inc” компаниясини экстремистик ташкилотлар реестрига киритди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Нашрга кўра, мамлакатда экстремистик ва номақбул характерга эга деб эълон қилинган ташкилотларнинг ресурслари, шунингдек, блокланган сайтлар ва манбаларда реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат Думасининг қонунчилик фаолияти маълумотлар базасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, бир гуруҳ депутатлар ва сенаторлар, жумладан, Андрей Луговой, Александр Хинштейн ва Андрей Клишас буни ноқонуний ахборот ресурслари рекламадан даромад олишда давом этаётгани, провокацион фаолият ва Россия манфаатларига қарши ҳаракатлар олиб бораётгани билан изоҳлаган.
“Масалан, баъзи россиялик фойдаланувчилар интернетга кириш чекловларини четлаб ўтиш орқали Instagram ва Facebook ахборот ресурсларидан фойдаланишда давом этяпмиз. Бу эса ноқонуний ахборот ресурслари эгаларига видеоларни тарқатиш орқали даромад олиш имкониятини яратади. Рекламанинг умумий даромадига келсак, у 50-90 фоизни ташкил қилиши мумкин”, дейилади қонун лойиҳасининг хатида.
Маълумот учун, 2024 йил март ойида Россия Президенти Владимир Путин мамлакат фуқаролари ва компанияларига “хорижий агентлар” ресурсларида – уларнинг веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлари, блоглари ва бошқа платформаларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади. Қонунчилар таклиф этилаётган янги тақиққа ҳам олдинги қонуннинг давоми сифатида қарамоқда. Россияда Facebook ва Instagram'га кириш 2022 йил мартида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай блокланган эди.
LiveБарчаси