Россия МДҲ давлатлари билан авиаалоқани сентябрдан тиклаши мумкин
Олам
−
13 Август 2020
10314Россия 1 сентябрдан Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар билан авиаалоқани тиклаши мумкин. Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси (РТОА) сайтида хабар берилди.
Россия ҳозирча МДҲга аъзо 4 давлат – Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Арманистон билан авиақатновни тиклашга тайёр.
РТОА маълумотига кўра, рейсларни тиклаш учун бир қанча омиллар мавжуд, жумладан, Россияда ва Ҳамдўстлик мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшилангани.
Яна бир сабаб сифатида МДҲ давлатларининг Россияда тайёрланган COVID-19 вакцинасини харид қилиш ниятидалиги кўрсатилган. Бу Россия билан гуманитар ва бизнес алоқаларининг тикланишига ёрдам бериши тахмин қилиняпти.
Маълумот учун, Ўзбекистон коронавирус пандемияси сабаб хорижий давлатлар билан авиаалоқани март ойида тўхтатган. Ўзбекистонликлар хорижга айрим ҳолатлардагина чиқиши мумкин.
LiveБарчаси