Россия Марказий Осиёга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтирди
Олам
−
06 Август 2021
5344Россия Афғонистондаги урушлар фонида Марказий Осиёга қурол-яроғ етказиб беришни кучайтирмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерия Герасимовнинг сўзларига кўра, ҳарбий-техник ёрдам доирасида қурол-яроғ ва ҳарбий асбоб-ускуналарни қўшимча етказиб бериш ташкил этилган. Шунингдек, террористик таҳдидлардан ҳоли бўлиш учун Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бир қатор қўшма машғулотлар ўтказилмоқда.
Кеча, 5 август куни Афғонистон билан чегарадан 20 километр узоқликдаги "Харб майдон" полигонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари ўртасида қўшма машғулотлар бошланган. Ушбу машғулотлар 10 августга қадар давом этади.
Афғонистондаги кескинлик
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.
Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси