Россия Марказий Осиё фуқароларини урушга жалб қилиш орқали уларга нима таклиф қилмоқда?
Таҳлил
−
27 Январь
19560Сўнгги пайтларда ахборот майдонида, хусусан, муҳожирларга қаратилган Telegram-каналларида Украинага қарши урушда қатнашиш учун Марказий Осиёдан одамларни жалб қилиш ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда. Хабарларда 1 миллион рубль олиш таклифлари ва махсус ҳарбий қисмларда элита мақомига эга бўлиш ваъдалари мавжуд. Хўш, Россия Марказий Осиё фуқароларини Украинадаги урушга жалб қилиш орқали уларга нима таклиф қилмоқда? Бу ҳақда “Asia-Plus” нашри мақола эълон қилди.
Улар нимани ваъда қилмоқда?
Масалан, “Мигранты - все как есть” Telegram-каналидаги бир реклама постларида шундай дейилган:
“Шошилинч! 1 000 000 рубль олишга ва Москва вилоятининг элита полкига киришга ошиқинг!”
Элита полкдагилар машғулотларни тугатгандан сўнг, жанговар ҳудудга жўнатилади. Аммо юқоридаги пост кейинчалик ўчириб юборилган.
Ўтган йили Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ушбу элита полк ҳақида гапириб, унинг алоҳида назорат остида бўлишини таъкидлаган эди. Губернаторнинг сўзларига кўра, вазифа жанговар шароитларда ўзини муносиб кўрсата оладиган жанговар бўлинмани яратишдан иборат бўлиб, йигитлар жиддий ва пухта тайёргарликдан ўтади.
Россия Президенти Владимир Путин 2023 йилда 300 минг кўнгилли билан шартномалар имзоланишини маълум қилганди, бу 2022 йил 21 сентябрдан 29 октябргача сафарбар қилинганлар сонига тенг.
ОАВ муҳожирларни ёллашнинг бундай усуллари Россия расмийлари стратегиясининг бир қисми эканини таъкидлаган.
“Meduza” нашри ёзганидек, муҳожирларга юқори маош ваъдасидан ташқари, фуқаролик беришни тезлаштириш таклиф қилинмоқда ёки аксинча, сафарбарликдан бўйин товлагани учун депортация билан таҳдид қилинмоқда.
Айни пайтда, урушда қатнашган Марказий Осиёдан борган муҳожирлар сони ҳақида ҳалигача аниқ маълумот йўқлигини таъкидлаш жоиз.
BBC рус хизмати ўтган йили Марказий Осиё давлатларининг камида 93 нафар фуқароси (19 нафари Қирғизистон, 34 нафари Ўзбекистон ва 40 нафари Тожикистон фуқароси) Россия учун жангларда ҳалок бўлганини хабар қилган.
“Тергов шунингдек, муҳожирлар, айниқса қамоқхоналардан ёлланганлар урушнинг шафқатсиз ҳақиқатига қандай дучор бўлишларини, кўпинча қурбон бўлишларини кўрсатади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь