Россия махсус хизматлари терактнинг олдини олганини эълон қилди

Олам

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Запорожье атом электр станцияси раҳбарларидан бирига қарши уюштирилган терактни бартараф этди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Айтилишича, хавфсизлик кучлари портловчи мослама, қуроллар ва ўқ-дориларга эга бўлган гуруҳни аниқлаган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати мазкур гуруҳнинг Украина махсус хизматлари агентларидан иборат эканини даъво қилмоқда.

“Тайёргарлик босқичида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Запорожье АЭС раҳбарларидан бирига қарши уюштирилган террорчилик ҳаракати тўхтатилди”, дейилади Федерал хавфсизлик хизматининг жамоатчилик билан алоқалар маркази хабарида.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ фаолиятини Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси ходимлари мувофиқлаштирган. Шунингдек, улар ҳам тўғридан-тўғри, ҳам Финляндияда жойлашган воситачи орқали фаолият олиб боргани айтилган.

Оператив тадбирлар давомида фойдаланишга тайёр портловчи мослама, шунингдек, автомат ўқотар қуроллар, улар учун ўқ-дорилар ва портловчи моддалар қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Запорожье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг