Россия Лондон ва Вашингтонга “қасос зарбаси” беришга ваъда берди

Олам

image

Россия Қрим кўпригига ҳужум содир бўлган тақдирда Лондон ва Вашингтонга "қасос зарбалари" беради. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Расмий вакилнинг огоҳлантиришича, Москва Керч бўғози орқали ўтувчи кўприкка ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқини “қақшатқич жавоб” билан сийлайди.

“Мен Вашингтон, Лондон ва Брюсселни яна бир бор огоҳлантирмоқчиман: Қримга қарши ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлар нафақат муваффақиятсизликка учрайди, балки қақшатқич қасос зарбаларига ҳам сабаб бўлади”, дейди Захарова.

Унинг сўзларига кўра, Киев Ғарб кўмагида Қрим кўпригига янги ҳужум тайёрламоқда.

Аввалроқ Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида коллаж жойлаштирганди. Унда "2024 йилда олтита асосий турдаги кўприклар рўйхати" тақдим этилган. Эътиборлиси, Қрим кўприги ўрнига "бўш расм" туширилганди.

Бундан ташқари, апрель ойи бошида "The Guardian" Украина ҳарбий разведкасидаги манбаларига таяниб, Украина 2024 йилнинг биринчи ярмида Керч бўғози орқали ўтадиган кўприкни йўқ қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова Лондон ва Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made