Россия кўмир бозоридаги улушини йўқотмоқда – “Коммерсанть”
Олам
−
18 Июнь
5186Россия логистика харажатлари ошиши туфайли жаҳон кўмир бозоридаги улушини йўқотмоқда. Бу ҳақда Нархлар индекслари марказига таяниб “Коммерсанть” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Россияда кўмир глобал етказиб бериш 17,1 (2021 йил) фоиздан бугунга келиб 14,6 фоизга пастлаган. Мамлакатнинг ўрнини эса Индонезия экспорти эгаллади.
Қайд этилишича, Индонезия 2020 йилда 399 миллион тонна, 2023 йилда эса 521 миллион тонна кўмир экспорт қилган. 2024 йилга келиб ишлаб чиқариш квоталари 29,8 фоизга ошган. Шунингдек, Австралия ҳам экспортини 202 миллион тоннагача оширган.
Нархлар индекслари маркази маълумотларига кўра, Россияда логистика харажатларининг ошганлиги муаммоларнинг асосий сабаби деб қайд этилди.
Жумладан, жорий йилнинг апрель ойида Узоқ Шарқдаги портга темирйўл орқали кўмир етказиб бериш нархининг улуши таннархдан 50 фоизга юқорилаган, бу ҳолат Туркияда ҳам кузатилган.
Нархлар индекслари маркази директори Евгений Грачев жаҳоннинг энг йирик талабгорлари томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини ошиши жаҳонда Россия кўмирига талабни камайтираётганини таъкидлади.
“Асосий харидорлар – Хитой ва Ҳиндистон ички кўмир ишлаб чиқаришини кўпайтирмоқда, бу эса нархларни юқори даражада ушлаб туришга имкон бермайди. Мисол учун, Ҳиндистон сўнгги уч йил ичида ишлаб чиқаришни 997 миллион тоннагача оширди ва 2030 йилга келиб уни 1,4 миллиардга етказмоқчи.Шунингдек, йил бошида Хитой Халқ Республикасининг Миллий тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси 2027 йилга қадар захира кўмир қазиб олиш тизимини яратиш лойиҳасини тасдиқлади. Агар Хитой томони кўмир нархи ўта юқори бўлиб кетган ёки танқислик хавфи бор деган қарорга келса, бу қувватлар тезда бозорни қўшимча кўмир билан таъминлаши мумкин”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси