Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
12:53
1134Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган бир оиланинг беш нафар аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасидан олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида туғилган Х.Р. фарзандлари билан оғир молиявий аҳволда қолгани сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Маълум бўлишича, Х.Р. жорий йилнинг сентябрь ойида турмуш ўртоғи ва тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари билан вақтинча ишлаш мақсадида Свердловск вилоятига борган.
Оила боқувчиси сифатида унинг турмуш ўртоғи Свердловск вилояти Белоярск туманида якка тартибда қурилиш фирмаларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Свердловск вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида оила боқувчиси Россияда бўлиш қоидасини бузгани сабабли қўлга олинган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ўрганишлар натижасида Р.Х.нинг турмуш ўртоғи вақтинча ишлаган қурилиш фирмасида бир ойлик иш ҳақи тўланмагани аниқланган ва у иш берувчидан олиб берилган. Шунингдек, Р.Х. га ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандларига Екатеринбург-Тошкент авиарейсига чипта сотиб олинган.
Улар жорий йилнинг 10 декабрь куни Екатеринбург шаҳридаги “Кольцово” халқаро аэропортидан Ўзбекистонга кузатиб қуйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Новосибирск ва Москва шаҳарларидан халқаро келишувларга мувофиқ 3 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.
LiveБарчаси