Россия Кривой Рогга баллистик ракета билан зарба берди
Олам
−
10:45
6110Россия қўшинларининг Кривой Рогга берган зарбаси оқибатида кўп қаватли тураржой биноси шикастланди. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши жароҳатланган. Улардан 3 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда шифохонага ётқизилган. Бир киши ҳалок бўлган.
Украина Telegram-каналлари томонидан тарқатилган фотосуратлар ва видеоларга кўра, кўп қаватли тураржой биноси қисман вайрон бўлган.
Кривой Рог мудофаа кенгаши раҳбари Александр Вилкулнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар шаҳарга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиб, 32 хонадонли 4 қаватли бинога зарба берган. Улардан қанчаси вайрон қилингани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилояти Рильск шаҳрига берган йирик зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланганди.