Россия Киевни бомбардимон қилди. Ўнлаб қурбонлар бор
Олам
−
15:49 1496 1 дақиқа
Бугун, 29 август куни Россия Украинанинг Киев вилояти Буча туманига ҳужум уюштирди. Зарба оқибатида 27 киши ҳалок бўлиб, 42 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Киев вилояти давлат маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар сони якуний бўлмаслиги мумкин. Ҳозирда ҳудудда қутқарув ва ёнғин ўчириш ишлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида жароҳатланган 42 кишининг 4 нафари болалар. Жабрланганларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган, 7 киши шифохонага ётқизилган. Фавқулодда вазият ҳудудидан 381 киши, жумладан, 59 нафар бола эвакуация қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Буча туманида қарийб 50 та тураржой биноси турли даражада зарар кўрган. Уй-жойи шикастланган фуқаролар учун вақтинчалик тураржойлар ажратилган.
Шунингдек, Дмитривка қишлоғида аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш учун фавқулодда вазиятларга жавоб бериш штаби ташкил этилган. У ерда фуқароларга иссиқ овқат ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 августга ўтар кечаси Ростов вилоятида Украина дронлари ҳужуми оқибатида Ozon’нинг логистика марказларидан бирида ёнғин чиққан эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август