Россия Киевга шиддатли ҳаво ҳужумини бошлади
Олам
−
16 Май 2023
19062Бугун, 16 май куни эрта тонгда Россия учувчисиз самолётлар, қанотли ва баллистик ракеталар ёрдамида Киевга фавқулодда шиддатли ҳаво ҳужумини уюштирди. Бу Украина пойтахтининг шу ой ичида саккизинчи марта ҳаво ҳужумига учрашидир. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Ҳозирда шаҳар узра нечта объект уриб туширилгани ва улардан бирортаси ўз нишонига тегишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ Киевнинг Оболонский, Шевченкивский, Соломянский ва Дарницкий туманларида ракета қисмлари қулагани айтилмоқда.
Киев мэри Виталий Кличконинг таъкидлашича, ракета қисмлари қулаб тушиши оқибатида бир неча машина ёниб кетган ва пойтахт ғарбидаги Соломянский туманидаги бинога зарар етган. Уч киши жароҳатланган.
Шунингдек, Кличко Борисполь жанубида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дрон ҳужумини қайтараётганини айтган. Бошқа туманлардаги зарар унчалик катта эмас. Бироқ бугун, 16 май куни бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янграган ҳамда Киев ва унинг ҳудуди устидан уч соатдан кўпроқ вақт давомида эшитилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь