Россия Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди

Олам

image

Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан уюштирган ҳужуми оқибатида уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни эрталаб Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

“Қутқарувчилар Дарница, Оболон ва Соломянка туманларида ҳужум оқибатларини бартараф этмоқда”, дейилади хабарда. 

Уларнинг маълумотларига кўра, Дарница туманида нотуруржой ёниб кетган, бошқа бир бино эса вайрон бўлган.  Оболон туманида мебель цехи ва унга қўшни омборхона ёниб кетган, беш қаватли бизнес марказининг уч қавати қисман вайрон бўлган.  Соломянка туманида очиқ ҳудудда алоҳида ёнғин ўчоқлари ва омбор биносининг фасади ёнган. Фавқулодда вазиятлар давлат хизматига кўра, ёнғин бартараф этилган.

Шунингдек, Россия Украинага қарши урушни давом эттирар экан, Купянск шаҳрига йўналтирилган авиабомба билан ҳужум қилди. Харков вилояти раҳбари Олег Синегубовга кўра, ҳужум кўп қаватли уйга тегди. Оқибатда 9-қаватга зарба берилган, 2-7-қаватлар оралиғида балконлар ва 4 та квартира ёнган. 67 ёшли эркак ва 78 ёшли аёл жароҳат олган.

Мйколайивда эса яна уч киши жабрланган. Россиянинг хусусий уй секторига берган ҳужуми оқибатида уйлар ва автомобиллар шикастланган, икки уйдаги ёнғинлар ўчирилган. Бир аёл шифохонага ётқизилган, яна икки нафарига жойида ёрдам кўрсатилган.

Сумада эса Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига дронлар билан ҳужуми содир бўлган. 8 та Shahed зарба дрони иштирок этган. Сума вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, бир корхонанинг маъмурий ва омбор бинолари, автомобиллар ва бошқа техникалар зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар орасида жароҳатланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Киев баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг