Россия Киев режими томонидан “ўлдирилган” тинч аҳолиси сонини айтди

Олам

image

Жорий йил бошидан бери "Киев режими"нинг Россия ҳудудига берган зарбалари оқибатида 201 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва 721 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник маълум қилди.

“[Россия] Ташқи ишлар вазирлигининг Киев режимининг жиноятлари бўйича тўпланган маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январдан 31 мартгача Россия ҳудудларида 922 нафар тинч аҳоли Украина ҳужумларидан жабр кўрган. Жангарилар томонидан 721 нафар тинч аҳоли вакили яраланган, 201 нафари ўлдирилган”, деган у.

Дипломатнинг таъкидлашича, берилган зарбалар оқибатида "бир вақтнинг ўзида 59 бола яраланган. Улардан 11 нафари вафот этган. Қурбонларнинг орасида 4 ойлик чақалоқ ҳам бор", деган кўз-ёш билан Мирошник.

Бундан ташқари, "Киев режими" 2024 йилнинг биринчи чорагида Россиядаги тинч аҳоли нишонларига камида 22 мингта ўқ-дориларини ишлатган.

"Бу кунига деярли 250 та ёки соатига 10 та ўқ-дори, деган", дея қўшимча қилган Мирошник.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг