Россия Харьковда Украинанинг ҳарбий техникаларини йўқ қилди

World

image

Россия Қуролли кучлари Харьков вилоятида Украина қўшинларининг ҳарбий техникаларига дронлар орқали зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳужум Слижнево ва Курганное аҳоли пунктлари оралиғида амалга оширилган. Зарбаларни Россия Қуролли кучларининг учувчисиз тизимлар қўшинлари ҳарбий хизматчилари амалга оширган. Улар Украина қўшинларига тегишли танк ва автомобиль техникаларини аниқлаб, дронлар ёрдамида ҳужум қилган.

“Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятида Слижнево ва Курганное қишлоқлари оралиғида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассислари томонидан танк ва Украина Қуролли кучлари машиналарининг йўқ қилиниши тасвирланган видеони эълон қилди“, дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Украиндаги объектларга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳатланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends