Россия Канададан ўчини олди

Олам

image

Россия расмий Оттаванинг санкцияларига жавобан Россия Федерациясига кириши тақиқланган Канаданинг 200 нафар фуқаросини қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда кеча, 9 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади. 

“Расмий Оттава томонидан россиялик амалдорлар, ҳарбийлар, судьялар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоат арбобларига нисбатан қўллаган шахсий санкцияларига жавобан, 200 нафар Канада фуқароси учун кириш ўзаро келишув асосида ёпилди”,  дейилади Россия ТИВ баёнотида. 

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида исм-шарифлар рўйхати эълон қилинди, унда иштирок этган шахслар доимий равишда Россиянинг “стоп рўйхати”га киритилган. Улар орасида олий мансабдор шахслар, нафақадаги ва амалдаги депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, эксперт доиралари вакиллари бор. 

Россия Федерацияси ҳудудига номаълум муддатга кириши тақиқланган Канада фуқароларининг тўлиқ рўйхати 1204 кишини ўз ичига олади. 

Канада санкциялари ҳақида

Канада ҳукумати 9 декабрь куни Россия, Эрон ва Мьянманинг жисмоний ёки юридик шахсларига нисбатан “инсон ҳуқуқларини бузганлик”да айблаб, янги санкциялар жорий қилди. Украинадаги махсус операцияга қарши чиққан россияликларга қарши “инсон ҳуқуқларини тизимли равишда бузиш”да иштирок этган Россиянинг 33 нафар юқори мартабали амалдаги ёки собиқ амалдори ва олтита ташкилоти санкция остида қолди. 

Канада шунингдек, Эрондаги 22 кишига, жумладан суд ва жазони ижро этиш тизимларининг юқори мартабали вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Эрон давлат оммавий ахборот воситаларининг баъзи арбоблари, шунингдек, сиёсий доиралар вакиллари, жумладан, Эрон Ислом Республикаси олий раҳбарининг маслаҳатчиларига нисбатан чеклов чораларини қўллади.  

Эрон ва Россиядан ташқари, Канада Мьянманинг 12 жисмоний шахси ва ҳарбийлар билан алоқадор бўлган уч ташкилотга ҳам санкция қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Канада

Баҳолаганлар

759

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг