Россия қўшинлари Николаевни ўққа тутди
Олам
−
28 Апрель
9946Россия қўшинлари бугун, 28 апрель куни эрталаб Украинанинг Николаев шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Александр Сенкевич маълум қилди.
“Дрон ҳужуми оқибатида дам олиш масканида ёнғин содир бўлди, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш учун иссиқлик ишлаб чиқарувчи инфратузилма ҳам зарар кўрган", деб ёзади Сенкевич.
Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг аниқлик киритишича, дрон зарбаси оқибатида меҳмонхона биноси зарар кўрган. Яқин атрофдаги бошқа меҳмонхонанинг ойналари синган, машиналар ҳам шикастланган. Иссиқлик ишлаб чиқарувчи инфратузилма объекти ҳам шикастланган. Дрон ҳужуми оқибатида қурбонлар йўқ.
Николаев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Виталий Кимнинг айтишича, шикастланган меҳмонхона 2022 йилда ўққа тутилганидан сўнг яқинда ўз фаолиятини қайта бошлаган.
"Яқин атрофда болалар спорт мактаби ва стадион мавжуд. Ҳарбий иншоотлар йўқ. Шаҳарнинг тарихий қисми. Бу бизнинг бизнесимизга, иқтисодиётимизга ҳужум", деб ёзган Ким Telegram-каналида.
Россия Мудофаа вазирлиги Николаевнинг ўққа тутилиши ҳақида хабар бермади.
LiveБарчаси