Россия қўшинлари эвазига Шимолий Кореяга ракета етказиб берди – Сеул 

Олам

image

Москва Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшинларини юбориш эвазига Шимолий Кореяга ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини етказиб берди. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон-Сик SBS телеканали эфирида маълум қилди.

“Шимолий Корея заиф ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун ускуналар ва зенит-ракеталар олди”, деди расмий.

Шунингдек, у Шимолий Корея ўзининг сунъий йўлдош дастурини қўллаб-қувватлаш учун катта эҳтимол билан Россия Федерациясидан ҳарбий технологиялар олишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британиянинг Open Source Center тадқиқот маркази сунъий йўлдош тасвирларига таяниб, Россия 2024 йил мартидан бери Шимолий Кореяга 1 миллион баррель, яъни 56 минг тоннадан ортиқ нефть жўнатганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг