Россия Қуролли кучлари ихтиёрида янги қурол пайдо бўлади

Олам 14187
image

Россиядаги корхоналар учувчисиз бошқариладиган объектларни кузатиш бўйича энг сўнгги комплексни яратиш устида иш бошлади. Бу ҳақда “Комсольская правда” хабар берди.

"Ноябрь ойидан бошлаб узоқ масофали радар патруль хизмати учун учувчисиз вертолётни яратиш ишлари олиб борилмоқда. У душманларнинг  кичик ўлчамли ва тезкор учувчисиз учиш воситаларини кичик ва жуда паст баландликдан кузатиб боради. Шу тариқа душман объектлари ҳақида зенит-ракета тизимларига маълумот беради", деб маълум қилди ҳарбий-саноат мажмуасидаги манба.

Ушбу лойиҳага бошқа давлатларнинг учувчисиз самолётлари Россия чегаралари бўйлаб разведка қилиш учун кўплаб уринишларидан сўнг қўл урилди.

Комплексни ривожлантириш мавжуд ишланмалар асосида амалга оширилади, шунинг учун у қисқа вақт ичида яратилади.

Айни пайтда Россияда, асосан, разведка дронлари мавжуд – “Орлан-10”, “Леэр” ва бошқалар. Бундан ташқари, РФ Қуролли Кучлар ихтиёрида “Куб” ва “Ланцет” сингари камикадзе дронлари мавжуд.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 687
Рейтинг: 2.9
t
×