Россия қуролларининг 2020 йилдаги асосий импортёрлари маълум бўлди
Олам
−
18 Февраль 2021
86542020 йилда Россия қурол экспортининг ярмидан кўпи Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда "Ростех" раҳбари Сергей Чемезов маълум қилган.
"2020 йил якунларига кўра, мамлакатлар ҳудудларига Рособоронэкспорт орқали етказиб берилган қурол барча экспорт таъминотининг 50 фоиздан ортиғини ташкил этди. Экспорт ҳажми ва етказиб берилаётган номенклатуранинг ўсишидан ташқари, биз минтақада ҳамкорлик географиясини сезиларли даражада кенгайтирдик", деган Чемезов.
Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка қурол бозоридаги асосий харидорлардан бири бўлиб, ушбу минтақа умумий бозор ҳажмининг 1/3 қисмига тўғри келади.
Чемезовнинг таъкидлашича, рус қуролларига талаб катта.
Қайд этилишича, қуроллар ўзини қийин иқлим шароитида, хусусан, денгизда, қуруқликда ва ҳавода энг яхши томондан исботлай олган.
"Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, минтақа биз учун жуда муҳимдир", деган Чемезов сўзи якунида.
LiveБарчаси