Россия “қора рўйхати”ни яна бир давлат фуқаролари билан кенгайтирди

Олам

image

Расмий Москва Буюк Британиянинг 39 нафар фуқаросига нисбатан санкциялар киритди. “Қора рўйхат” британиялик сиёсатчилар, бизнесмен ва журналистлар, жумладан, собиқ Бош вазир Дэвид Уильям билан кенгайтирилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.

Қайд этилишича, Буюк Британия Ҳукумати томонидан Россиянинг ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига нисбатан санкциялар қўллаш механизми давом этаётгани сабаб бир қатор британиялик сиёсатчилар “қора рўйхат”га киритилган.

“Бир неча бор таъкидланганидек, Буюк Британиянинг русофоблик тартибни ўрнататиш, мамлакатимиз ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш ва Киев неонацист режимини қўллаб-қувватлаш борасидаги зарарли ҳаракатларига Россия томонидан адекват ҳамда қатъий жавоб берилади”, дейилади хабарда.

Санкциялар рўйхатига Буюк Британия Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер, Шотландия бўйича Европа ва халқаро тараққиёт вазири Нил Грей ва собиқ Бош вазир Дэвид Уильям ҳам киритилган.

Аввалроқ, Россия Янги Зеландиянинг 32 фуқаросига, жумладан, мамлакат Қуролли кучлари қўмондонлиги вакиллари ва журналистларга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг