Россия қитъалараро ракетани синовдан ўтказди

Олам

image

Россия қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. 

Вазирлик маълумотларига кўра, Астрахан вилоятидаги Капустин Яр полигонидан учирилган қуруқликдаги қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув каллаги Қозоғистондаги Сари-Шаган полигонидаги сохта нишонга тегган.

Бундай амалиётдан кўзланган мақсад қитъалараро баллистик ракеталар учун истиқболли жанговар техникани синовдан ўтказиш бўлган. Вазирлик баёнотида айтилишича, синовлар янги стратегик ракета тизимларини яратишда фойдаланилган схема ва техник ечимларнинг тўғрилигини тасдиқлаш имконини берган.

Маълумот учун, Россия бу турдаги ракеталарни синовдан ўтказаётган ягона давлат эмас. 2022 йил 7 сентябрда Америка Қўшма Штатлари ҳам Minuteman III қаттиқ ёқилғи қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказган. Жорий йилнинг 16 март куни эса Шимолий Корея ҳам навбатдаги шундай ракетани синаб кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ракета қитъалараро баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг