Россия Қашқадарё ва Навоий помидорига қўйилган тақиқни қисман юмшатди
Жамият
−
05 Март 2021
2468“Россельхознадзор” жорий йилнинг 3 мартидан Россияга Ўзбекистоннинг 6 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда федерал хизматнинг веб-сайтида маълумот берилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида ва помидор жигарранг бужмайиши вируси йўқлигига оид лаборатор тадқиқотлар натижаларига таяниб қабул қилинган.
Помидорларни Россияга олиб кириш учун қуйидаги компанияларга рухсат берилади:
- “Тараққиёт сари сервис” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);
- “Қашқадарё парник тараққиёт инвест” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);
- “Саидазимхон” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);
- “Зарафшон гранд болгари” МЧЖ (Навоий вилояти);
- “KARMANA AGROTRADING” МЧЖ (Навоий вилояти);
- “Мафтункор Баҳор” МЧЖ (Навоий вилояти).
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида етиштирилган помидор ва қалампир маҳсулотларида вирус аниқланганидан сўнг “Россельхознадзор” ушбу вилоятда етиштирилган икки турдаги маҳсулотнинг Россия ҳудудига олиб кирилишига тақиқ ўрнатганди.
Шунингдек, ўтган йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистондан келган қуритилган ўрик партиясида хапра қўнғизи аниқлангани сабабли, Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини Россияга олиб кириш тақиқланганди.
LiveБарчаси