Россия ишига аралашаётган БМТга “дон йўлаги” билан пўписа қилди

Олам

image

Агар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эрондан Россияга етказилгани тахмин қилинаётган уриб туширилган дронларни текшириш учун Украинага ўз мутахассисларини юборса, Россия ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский маълум қилди.

Унга кўра, Украинадаги жангларда Россия фақат ўзи ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланяпти.

“Бизнинг дронларни ишлаб чиқариш бўйича ўз саноатимиз бор, у ушбу кампания учун маҳсулотлар ишлаб чиқаради, шунинг учун барча айбловлар ғарблик ҳамкасбларимизнинг виждонига ҳавола”, деган Полянский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда.

ОАВ учун ёпиқ учрашувда Эронга Россияга дронлар етказиб бериш айблови қўйилган.

Исбот сифатида у баъзи дронларнинг парчаларида рус тилидаги ёзувларни кўриш мумкинлигига айтган.

“Менимча, Эронда рус тили бу даража кенг қўлланилмайди”, деган дипломат.

Журналистлар билан суҳбатда Полянский Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни қайта тиклаш имконини берувчи БМТ шафелигида тузилган дон битими Россия томонидан узайтирилмаслиги мумкинлигига шама қилган.

“Биз [Россия Федерацияси учун] амалий натижаларни инобатга оламиз, истакларни амалга ошгандек қилиб кўрсатилишини эмас.  Ҳозирча амалий натижалар ҳамин қадар”, деган у.

Полянский, шунингдек, Россия дон шартномасини узайтириш зарурлигига “ҳали ишонч ҳосил қилмаганини” қўшимча қилди ва “Россия ўғитлари ва озиқ-овқат экспорти” Москва учун асосий масала бўлиб қолаётганига ишора қилди.

Июль ойида Истанбулда имзоланган келишувлар 19 ноябрда тугайди.

Аввалроқ, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага Россия Украина инфратузилмасига йирик зарбалар бераётган учувчисиз учоқларга эгалик ҳуқуқини аниқлаш учун мутахассислар гуруҳини юбориш режалари ҳақида маълум қилганди.

Киевда ва Ғарбда улар бу дронларни Россия Федерациясига Эрондан етказиб берилаётгани даъво қилинмоқда. Теҳрон ва Москва бу айбловларни рад этяпти.

Маълумот учун, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг