Россия империяси давридаги олтин тангаларни сотганлар қўлга олинди
Жамият
−
08 Май 2019
4255Қашқадарёда император тамғаси туширилган олтин тангани ноқонуний равишда сотаётган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қашқадарё вилоятида фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш. “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларнинг ҳар бирини 4,2 млн сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангани 29,4 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.