Россия Горнякни эгаллаб олди

Олам

image

Россия қўшинлари Донецк вилояти Покровский туманидаги Горняк шаҳрини назоратга олди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Украинанинг OSINT DeepState лойиҳаси маълум қилди.

Оммага очиқ фотосуратлар ва видеолардан фойдаланган ҳолда фронтдаги вазиятни кузатувчи лойиҳа харитасига кўра, россияликлар Селидово, Богоявленка, Новоукраинка аҳоли пунктларида, шунингдек, Шахтерское ва Новоалексеевка яқинида ҳам олдинга силжиган.

Бир кеча олдин DeepState россиялик ҳарбийлар Селидово шаҳридаги шаҳар кенгаши биносини эгаллаб олгани ҳақида хабар берган эди. Расмийлар томонидан шаҳарда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.

Россиялик уруш тарафдори бўлган блоггерлар ҳам Россия Қуролли Кучлари Горнякни эгаллаб олгани ҳақида ёзган. Улар, шунингдек, Россия қўшинлари Селидовони яқинда босиб олишларини ёки аллақачон эгаллаб олишларини даъво қилишди.

Ўзини "ДХР" деб эълон қилган ҳудуд "раҳбари" Денис Пушилин, ўз навбатида, "Россия 24" телеканалига "Горняк ва Селидово аҳоли пунктларини қўшимча тозалаш" давом этаётганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Нью-Йорк қишлоғини эгаллаб олганди. Октябрь ойида Украина қўшинлари Донецк вилоятининг жануби-ғарбидаги кучли мустаҳкамланган ҳудудлардан бирига айлантирилган Угледар шаҳрини тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Донецк Горняк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made