Россия Германия Украинада хавфли тадқиқотлар ўтказганини иддао қилди

Олам

image

Германия АҚШ билан бирга Украинада узоқ йиллар давомида интенсив ҳарбий-биологик фаолият олиб борган. Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова шундай баёнот билан чиқди.

Унинг таъкидлашича, Берлиннинг Россияни Украинада биологик ва кимёвий қуроллардан фойдаланиш режалари ҳақида ЕИнинг бошқа давлатларига нисбатан кўпроқ гапириши ҳам шу билан боғлиқ.

“Тасдиқланган маълумотларга кўра, немис томони Украинада камида 30 та биологик лаборатория тармоғини яратган америкалик иттифоқчилари билан биологик хавфсизлик соҳасидаги ишларини яқиндан мувофиқлаштирган. Бу ҳақда Захарова RT телеканалига берган интервьюсида сўз очган.

У Берлинни зудлик билан Россия Украинадаги урушда кимёвий қуролдан фойдаланишга тайёрланаётгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатишни тўхтатишга чақирган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенков Украина биологик лабораториялари ходимларидан олинган ҳужжатлар Киевнинг ҳалокатли моддаларни пуркашга қодир учувчисиз учоқлардан фойдаланиш режаларидан далолат беришини айтган эди.

Москва АҚШни Харьков маҳаллий аҳолисида турли биопрепаратларни синаб кўрганини ҳам даъво қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг