Россия Ғарб билан узоқ давом этадиган можарога тайёрланмоқда – Финляндия 

Олам

image

Россия Ғарб билан узоқ давом этадиган можарога тайёрланяпти. Бу ҳақда Финляндия Бош вазири Петтери Орпо бугун, 13 март куни Европа парламентида сўз очди.

“Россия Ғарб билан узоқ давом этадиган можарога тайёргарлик кўраётгани ва Европага доимий ва муҳим ҳарбий таҳдид солаётгани кўриниб турибди. Агар биз бирлашган Европа сифатида бу чақирувга муносиб жавоб бера олмасак, келгуси йиллар хавф-хатарларга тўла бўлади ва яқинлашиб келаётган ҳужум таҳдиди билан ажралиб туради. Россия енгилмас эмас”, дейди Финляндия ҳукумати раҳбари.

У Европа Иттифоқининг 27 давлатини мудофаа харажатларини оширишга чақириб, иттифоқ ўз мудофаасига ғамхўрлик қилиши кераклигини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, Россия Президенти Владимир Путин Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини “маъносиз қадам” деб атаган ва Россия Финляндия чегараси яқинида қўшин ва ҳарбий техникани жойлаштиришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Россия техник жиҳатдан ядро урушига тайёр эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Финляндия Петтери Орпо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг