Россия G8'дан чиқарилмаганида ҳозир уруш бўлмасди – Трамп

Олам

image

 Кеча, 16 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп G7 саммитида Россиянинг G8'дан чиқарилишини “катта сиёсий хато” деб атади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп 16 июнь куни Канадада бўлиб ўтаётган G7 саммити доирасида қилган чиқишида Россияни G8'дан чиқариш қарорини танқид қилган. Унинг фикрича, 2014 йилда Россия “Катта саккизлик”дан четлатилмаганида, ҳозир Украинадаги урушнинг олди олинган бўлар эди.

“Бу гуруҳ аввал G8 эди. Обама ва Трюдо фамилияли кишилар Россияни у ердан ҳайдашни исташди. Менимча, бу катта хато бўлган. Агар Россия ҳамон G8'да бўлганида, бугунги уруш бўлмас эди”, деган Трамп.

У шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин фақат у билан мулоқот қилишини айтиб, Путин G8'дан ҳайдалишни жуда қаттиқ таҳқирланиш сифатида қабул қилганини қўшимча қилган.

Трампдан Россияни G7'га қайтариш эҳтимоли бор ёки йўқлиги ҳақида сўралганда, у ҳозирча бу борада ҳеч нарса дея олмаслигини, эҳтимол энди жуда кечлиги, аммо бу катта хато бўлганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Россия 1997 йилда G8 таркибига киритилган эди. 2014 йилда Қрим аннексияси ва Украина шарқида уруш бошланганидан сўнг G8 аъзолари Россияни бир томонлама “саккизлик”дан чиқарган эди. Ўшандан бери ташкилот G7 номи остида фаолият юритмоқда.

Трамп аввал ҳам Россияни G7'га қайтаришни таклиф қилган. 2020 йилда у бу ташаббусни “соғлом ният” деб атаган бўлса-да, Франция, Германия ва Канада каби аъзо давлатлар бу ғояни қўллаб-қувватламаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон мулоқотини ўтказган эди.

Жалолиддин Раҳмонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп G8

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг