Россия G7 нинг нефть бўйича режаларига қандай қаршилик кўрсатмоқчилиги ошкор қилинди

Олам

image

Россия нефтнинг ўзига хос референт навини яратишни режалаштирмоқда. Бунинг ёрдамида Москва Ғарбнинг ўз даромадларига зарба беришга уринишларига қарши турмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.

“Россия ҳукумати Ғарбнинг мамлакатга нефть долларлари оқимини чеклашга уринишларидан ўзини ҳимоя қилиш учун келаси йил миллий нефть мезонини яратиш режасини ишлаб чиқди”, дейилади агентлик хабарида.

Нашрнинг таъкидлашича, Россиянинг асосий вазирликлари, нефть ишлаб чиқарувчилари ва Марказий банки октябрь ойида миллий платформада нефть савдосини бошлаш режаси ҳақида сўз борган ҳужжат билан танишган.

“Режага кўра, Россия 2023 йилнинг март-июль ойлари оралиғида эталон нархни белгилаш учун етарли бўлган савдо ҳажмига эришиш учун нефть сотиб олишга хорижий ҳамкорларни жалб қилиш устида иш олиб боради”, дейилади агентлик хабарида.

Унда таъкидланишича, ташаббус “дастлабки босқичда”.

“Bloomberg” агентлигининг Москвадаги номи ошкор этилмаган суҳбатдошлари нефтнинг бенчмарк нархини белгилаш режаларини тасдиқлаган ва бу ташқи босимга қарши курашишга ёрдам беришини таъкидлаган ҳамда G7’нинг нефт ташаббусларини эслатган.

Ғарб давлатлари Россиянинг энергия экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли чораларни муҳокама қилишда давом этмоқда. Ҳозиргача бу на нефтга эмбарго қўйиш, на хорижий компанияларнинг ихтиёрий рад этишлари билан амалга оширилмади. Экспортни қайта йўналтириш, муқобил етказиб бериш схемалари ва нефть нархидаги “санкция мукофоти” Москвага ҳатто чегирмали сотиш билан ҳам бюджет даромадларини таъминлаш имконини беряпти.

Июнь ойи охирида “Катта еттилик” мамлакатлари Россия нефтига “нархлар чегараси”ни белгилашни кўриб чиқишга келишиб олди. Москва бу режаларни психологик урушнинг яна бир элементи деб атади ва улар фақат нефть бозоридаги нархларнинг ошишига олиб келиши мумкинлигини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия нефть

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг