Россия ФХХ раҳбари “Крокус”даги терактнинг асосий ташкилотчиси қаердалигини айтди
Олам
−
08 Май
41537Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залидаги терактнинг асосий ташкилотчиси хорижда эканини айтди. Бу ҳақда у “Интерфакс”га маълум қилди.
“Биз бу кимлигини тахмин қилишимиз мумкин. Чет элда ўтирган асосий ташкилотчи бор”, деб жавоб берган Бортников журналистларнинг терактга буюртма берганларни аниқлаш мумкинми, деган саволига.
ФХХ раҳбари тергов давом этар экан, бошқа тафсилотларни ошкор қилмаслигини қўшимча қилган.
“Тергов тегишли тартиб-қоидалар олиб борилаётгани боис, биз уни (террорчилик ҳужуми ташкилотчиси – Таҳр...) аниқлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Шунинг учун, мен ҳозир сизга аниқ бир нарса айтмайман. Тергов сири бор ва бизнинг ишимиз тезкор ишимизда аниқ натижага олиб келишини таъминлашимиз керак”, дейди Бортников.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Россия расмийлари теракт ортида Украина турганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь