Россия энг кўп мигрант юборувчи давлатларга талаб қўйяпти
Олам
−
27 Январь 2022
21321Москва меҳнат муҳожирлари Россияга энг кўп юбориладиган мамлакатларда ташкилий тайёрлов марказларини очишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думаси ялпи мажлиси чоғида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ҳозир биз меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини таъминловчи давлатлардан бундай марказлар очишини сўраяпмиз, булар ҳам Қирғизистон, ҳам Тожикистон, ҳам Ўзбекистон”, деган у.
Вазирнинг сўзларига кўра, бундай марказлар мигрантларни рус тилига ва Россия Федерацияси қонунчилигини билишга ўргатиши мумкин. Лавровнинг таъкидлашича, муҳожирлар билан боғлиқ юзага келган вазият, хусусан, улар билан боғлиқ воқеалар ҳақида гап кетганда, жамиятда эмоционал реакция пайдо бўлади. Унинг таъкидлашича, ҳозирда бу муаммога Ички ишлар вазирлиги томонидан жуда жиддий эътибор қаратилмоқда.
“Бу жараёнлар бугун жамиятда ноаниқ реакцияга сабаб бўлаётгани аниқ, биз қўшни Республикалардан келган меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ турли ҳодисалар ҳиссий жиҳатдан қандай қабул қилинаётганини кўриб турибмиз”, дея қўшимча қилган у.
Шу билан бирга, Россия ТИВ раҳбарига кўра, Россия Федерациясидаги меҳнат миграцияси масаласини БАА ёки Қатарда ишлаётган меҳнат муҳожирлари билан таққослаб бўлмайди, чунки МДҲдан келганлар авваллари битта давлат фуқаролари бўлган.
Аввалроқ, ўзбекистонликларга Россияда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан қолиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси