Ўзбекистонликларга Россияда 15 кун “регистрациясиз” қолишга рухсат берилиши мумкин
Олам
−
26 Январь 2022
4425Ўзбекистонликларга Россияда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан қолиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда “Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида“ги қонун лойиҳасига асосланиб, ТАСС маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 21 май куни Москвада, 17 июнь куни Тошкентда Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистонда ва Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисида икки давлат ҳукуматлари ўртасида келишув имзоланган.
“Бир томон давлати фуқароларининг бошқа томон давлати ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида битим бошқа томон давлати ҳудудида вақтинча бўлган фуқароларни мамлакатга кирган кунидан 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этишни назарда тутади”, дейилади тушунтириш хатида.
Қонун лойиҳасига кўра, ҳозирда худди шундай ёндашув Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам тегишли. Битимнинг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумот учун, ҳозир ўзбекистонликлар Россияга киргандан кейин 7 кун ичида, Ўзбекистонда россияликлар эса 3 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь