Россия элчиси Захарованинг баёнотидан кейин Руминия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Олам

image

Руминия пойтахти Бухарестда Россия элчиси Валерий Кузмин ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бунга Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг Руминиянинг миллий мудофаа стратегияси ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Руминиянинг миллий мудофаа стратегиясида Россия Федерациясининг эсга олиниши ажабланарли эмас. Чунки бу сўнгги йилларда Россия томонининг қилинаётган хатти-ҳаракатларининг натижасидир" дейди Руминия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, янги мудофаа стратегияси Руминиянинг НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо давлат мақомида акс эттиришини ва "Руминиянинг Евро-Атлантика қадриятлари ва халқаро ҳуқуққа нисбатан олдиндан айтиб бўладиган сиёсати" эканлигини таъкидлади.

Бундан олдинроқ, Президент Клаус Ёханнис бошчилигидаги Руминия Олий Мудофаа Кенгаши мамлакатнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган миллий мудофаа стратегияси лойиҳасини маъқуллаган. Унда Россия ҳам таҳдидлар рўйхатида эслатиб ўтилган. Бунга жавобан Захарова, расмий Бухарестнинг Россияни миллий таҳдидлар рўйхатига киритишига АҚШ ва НАТОнинг Қора денгиздаги фаоллиги кучайиши сабаб бўлганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Захарова Ўзбекистонда давлат идораларида ишнинг давлат тилида юритилмагани учун жаримага тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ҳақида гапириб ўтган эди. Шундан сўнг, Захарова ўзбекистонликларнинг танқидига дучор бўлган. Хусусан, Мария Захарованинг Ўзбекистоннинг ички ишига аралашувига депутатлар Акмал Бурхонов ва Елена Компольщик ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирганди

 

Мақола муаллифи

Теглар

Захарова

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг