Россия дунёдаги энг йирик мудофаа тизимини қурди – Британия разведкаси

Олам

image

Украинадаги урушни кузатиб бораётган Буюк Британия разведкаси Россия ўнлаб йиллар ичида дунёдаги энг катта мудофаа тизимини қурганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, Қримнинг шимолий чегараси Матвеевка қишлоғи яқинида кўп босқичли мудофаа тизими ташкил қилинган. Белгород ва Курск вилоятларининг Украина билан чегара ҳудудларида эса юзлаб километрлик траншеялар қазилган. 

Буюк Британия разведкасига кўра, фронт яқини ва унинг орқа томонидан кенг кўламли мудофаа тизими яратиш учун қилинган ҳаракатлар бир томондан Россиянинг Украина қўшинлари қарши ҳужумга ўтиб, муваффақиятга эришишидан чўчиётганини кўрсатса, бошқа тарафдан ундан Украина ва НАТО Россияга қарши ҳужум тайёрлаётгани ҳақидаги расмий даъвони илгари суриш учун қўлланиши мумкин. 

Сўнгги пайтларда Украинанинг қарши ҳужумга ўтиши ва Россия эгаллаган ҳудудларини қайтариб олмоқчилиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Бунинг ортидан Россия қўл остидаги ҳудудларни максимал даражада сақлаб қолишга интилиши тахмин қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Запорожье вилоятида россиялик ҳарбийлар коинотдан ҳам кўринадиган “мега хандақ” қураётгани ҳақида хабар берилганди. Фронтдан 80 километр орқада қурилаётган ушбу хандақ Путиннинг Украинадаги муваффақиятсизликларни тан олганининг белгиси экани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия мудофаа тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг