Россия Донецк йўналишидаги Майорск қишлоғини назоратига олди
Олам
−
13 Ноябрь 2022
11225Россия томонидан Украинанинг Донецк вилоятидаги Майорск қишлоғи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Донецк вилоятининг Майорск қишлоғи Россия қўшинларининг муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Россия Қуролли кучлари назоратига ўтган.
“Украина ҳарбийлари ва техникаси йўқ қилинди”, дейди Конашенков.
Унинг қайд этишича, 60 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, битта бронетранспортёр, ўқ-дорилари бўлган иккита машина ва учта пикап йўқ қилинган.
Шунингдек, у Украина Қуролли кучларининг Купянск йўналишида иккита рота-тактик гуруҳи қўшинлари икки марта Луганскнинг Новоселовское аҳоли пункти йўналишида Россия қўшинлари бўлинмаларига ҳужум қилишга уринганини айтган.
“Артиллерия ва армия авиациясининг зарбалари натижасида Украина бўлинмалари катта йўқотишларга учради ва дастлабки позицияларига қайтарилди”, дейди Мудофаа вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, Россия Херсондаги кучларини вилоятнинг Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги қисмига кўчиришни бошлади. 9 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция зонасидаги қўшма гуруҳ қўмондони Сергей Суровикин таклифига кўра шундай кўрсатма берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь