Россия Донецкдаги яна бир аҳоли пунктини эгаллади – Мудофаа вазирлиги
Олам
−
14 Ноябрь 2022
8368Украинанинг Донецк вилоятининг Павловка аҳоли пункти қаттиқ жанглар натижасида Россия қўшинлари томонидан эгаллангани эълон қилинди. Бу ҳақда бугун, 14 ноябрь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Россия қўшинларининг қатъиятли жанглари натижасида ДХРнинг Павловка аҳоли пункти тўлиқ назоратга олинди”, дейилади ҳарбий департаментда хабарида.
Шунингдек, вазирлик Украина Қуролли Кучлари Россия қўшинларининг тан олинмаган Луганск халқ республикасининг Червонопоповка қишлоғи йўналишидаги позицияларига муваффақиятсиз ҳужумга уринишлари натижасида 90 га яқин аскарини йўқотганини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги арафасида россиялик қўшинларнинг муваффақиятли ҳужум операциялари натижасида Донетск йўналишидаги Майорск қишлоғи тўлиқ озод этилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь