Россия доктринаси ўзгарадими?

Олам

image

Беларусда тактик ядровий қуролларини жойлаштириш режалари Россия Федерациясининг ядровий доктринасини қайта кўриб чиқиш заруратини англатмайди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У журналистлар томонидан берилган ҳужжатни янгилаш тўғрисидаги саволга "йўқ" деб жавоб берган.

Аввалроқ давлат раҳбари Владимир Путин Россия Федерацияси Беларусь томонининг илтимосига кўра давлатда тактик ядро қуролини жойлаштиришини айтган эди. У АҚШ узоқ вақтдан бери ўз иттифоқчилари ҳудудида ядровий каллакларни жойлаштириб келаётганини илова қилган. Беларусь ҳудудида бу турдаги қуроллар сақланадиган омбор қурилиши 1 июлда якунланади.

Россия ядровий доктринасига (Россия Федерациясининг 2020 йилги ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсатининг асослари) кўра, агар душман ушбу ёки бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланса, Россия томони ҳам ядро қуролидан фойдаланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ядровий қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг