Россия чет элга пул ўтказиш лимитини 5 бараварга оширди

Олам

image

Россия банки валюта назорати чораларини босқичма-босқич юмшатиш доирасида жисмоний шахслар учун пул маблағларини чет элга ўтказиш лимитларини сезиларли даражада оширди ва Россияда ишлаётган норезидентларга иш ҳақи миқдоридаги суммаларни ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда. 

Таъкидланишича, Россия Федерацияси резидентлари ва дўст мамлакатлардан келган норезидентлар бир календар ой ичида Россия банкидаги ҳисоб рақамларидан 50 000 доллардан кўп бўлмаган (ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентини) маблағни ўзларининг ҳисоби ёки чет элдаги бошқа жисмоний шахсга ўтказишлари мумкин.
Шундай қилиб, бу лимит беш баравар оширилган — илгари у ойига 10 000 доллардан ошмаслиги керак эди. 

“Шу билан бирга, ҳисобварақ очмасдан пул ўтказмалари хизматларини кўрсатувчи компаниялар орқали резидентлар ва дўст мамлакатлардан келган норезидентлар ойига 5 000 доллардан кўп бўлмаган (ёки бошқа валютадаги эквивалентида) пул ўтказишлари мумкин”, дейилади Марказий банк хабарида. 

Худди шу ҳуқуқ Россияда шартномалар бўйича ишлаётган дўстона бўлмаган мамлакатлардан келган норезидентларга ҳам берилган. Бунгача дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатларнинг норезидентлари ҳисобварақдан фақат 10 000 доллар ва ҳисоб очмасдан 5 000 долларгача бўлган хорижий валютадаги маблағларни ўтказишлари мумкин эди. 

Шу билан бирга, Марказий банк Россияда ишламайдиган жисмоний шахслар, санкцияларни қўллаб-қувватловчи давлатлар, шунингдек, ушбу давлатлар юридик шахслари учун чет элга пул ўтказмаларини тақиқлашни сақлаб қолган. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини чет элга ўтказишда чекловлар қўлланилиши давом этмоқда. Чекловлар 2022 йил 30 сентябргача белгиланган. 

Ўтказма суммалари пул ўтказиш бўйича кўрсатма берилган санада Россия банки томонидан белгиланган хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия пул

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг