Россия чегарасини кесиб ўтишдаги чекловлар бекор қилинди

Олам 9011
image
-

Бугун, 15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Роспотребнадзор коронавирус чекловларини бекор қилган бўлса-да, Россия ҳукумати томонидан қуруқликдаги чегарадан мамлакат ташқарисига чиқишдаги чекловлар сақлаб қолинган.

Штаб Россияга ҳаво орқали келганда Беларусь Республикаси фуқаролари учун COVID-19 учун ПЗР тести натижаларини тақдим этиш талабини бекор қилишга қарор қилди. Бошқа давлатлар учун бу талаб амалда қолдирилган.

Шу билан бирга, агар COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, чеклов чоралари қайта тикланаши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 429
Рейтинг: 3
Теглар
t
×