Россия чегарачилари Ереван аэропортини расман тарк этди

Олам

image

Россия чегарачилари 1992 йилдан бери хизмат қилаётган Еревандаги “Звартноц” аэропортини расман тарк этди. Россия чегарачилари хизмати тугаши муносабати билан ҳаво бандаргоҳида расмий маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Тадбирда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Арманистондаги чегара бошқармаси бошлиғи Роман Голубицкий ва Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони Эдгар Ҳунанян, Арманистон парламенти депутатлари, Россия элчихонаси вакиллари ва чегара хизмати фахрийлари иштирок этди.

Маросим аввалида икки давлат мадҳиялари янгради.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Ереван Россия томонини 1 августдан бошлаб “Звартноц” аэропортида россиялик чегарачилар иштирокисиз мустақил равишда чегара назоратини ўтказиш қарори ҳақида хабардор қилганини билдирганди. Арманистон Россия томонидан чегарачиларни “Звартноц” аэропорти ҳудудидан олиб чиқишни ҳам сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made