Россия Бухородан икки қишлоқ хўжалик маҳсулоти импортини тақиқлади
Жамият
−
14 Июль 2021
9622Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан Россияга помидор ва қалампир импорт қилишга чеклов ўрнатди. Бу ҳақда Россельхознадзор сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, эртага, 15 июлдан бошлаб Бухоро вилоятидан Россияга етказиб бериладиган помидор ва қалампирга вақтинчалик чекловлар жорий қилинмоқда.
Бунга сабаб, Бухородан етказиб берилаётган помидорларда жигарранг тусли вирус (Tomato brown fruit virus) (ToBRFV) аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум қилинишича, чекловлар 21.07.2014 да қабул қилинган “Ўсимликлар карантини” тўғрисидаги VII Халқаро ўсимликлар каратини ва муҳофаза қилиш Конвенцияси ҳамда 206-ФЗ Федерал Қонуни асосида жорий этилади.
Қайд этилишича, 15 июлгача бўлган вақтда жўнатилагн партияларга фақатгина фитосанитария текширувидан ўтгандан сўнг Россия ҳудудига олиб киришга рухсат берилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июлидан бошлаб помидор маҳсулотларининг жигарранг тусли вируси Россия ва Евросиё иқтисодий Иттифоқидаги давлатлари учун карантин объектлари рўйхатга киритилди.
Ушбу касаллик ҳосилнинг 70-80 фоизга камайишига олиб келади, айрим ҳолларда иссиқхонада ҳосилнинг тўлиқ йўқолишига олиб келади. Вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.
LiveБарчаси