Россия: бортида 20 нафар парашютчи бўлган самолёт қулади. Қурбонлар бор 

Олам

image

Аэроклубга тегишли L-410 самолёти Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС мамлакат фавқулодда хизматларига таяниб, хабар берди.

“Москва вақти билан соат 09:11 да Мензелинскда аэроклубга тегишли енгил двигателли L-410 самолёти қулаб тушди. Бортда 20 киши бўлган, уларнинг аксарияти парашютчилар эди”, дейилади хабарда.

ТАССга кўра, самолёт бортида 20 киши бўлган, уларнинг 19 нафари ҳалокат оқибатида вафот этган.

“Интерфакс” нашрининг сўнгги маълумотларига кўра, бортда 23 киши бўлган, уларнинг 7 нафари омон қилган.  

Қайд этилишича, самолёт ҳавога кўтарилгач, радарларда йўқолиб қолган ҳамда учувчи билан алоқа ҳам узилган. Кейинроқ, самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Россиянинг Ил-112В самолёти Кубинкадаги ўқув парвози вақтида Москва вилояти яқинида қулаб тушиб, портлаб кетганди. Бундан ташқари, ўша ойда Россиянинг ўт ўчирувчи самолёти Туркия ўрмонларида чиққан ёнғинга қарши кураш вақтида ҳалокатга учраганди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг