Ил-112В самолёти Москва яқинида қулаб тушди (видео)
Олам
−
17 Август 2021
11281Россиянинг Ил-112В самолёти Кубинкадаги ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
Aниқланишича, самолёт Москва вилояти Кубинка аэродромига қўнаётганида паст тезликда ҳаракатлангани сабаб двигатель ишламай қолган. Оқибатда у ерга қулаган ва портлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бортда бўлган 3 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Қайд этилишича, қурбонлар орасида Россия Қаҳрамони, хизмат кўрсатган синов учувчиси Николай Куимов ҳам бўлган.
Маълумот ўрнида, Ил-112В самолёти “Воронеж” авиация заводи томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод рус енгил транспорт самолёти ҳисобланади. Максимал оғирлиги беш тоннагача бўлган ҳарбий хизматчилар, қурол -яроғ, енгил техника ва бошқа юкларни ташишга мўлжалланган. Биринчи парвоз 2019 йилда амалга оширилган
LiveБарчаси