Россия Болонья тизимидан чиқмоқчи. У шўро таълимига қайтадими?

Олам 9024
image

Россия Европанинг илмий маконига интеграция бўлмагани учун Болонья таълим тизимидан чиқиши керак. Бу ҳақда Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг журналистларга Мозамбик президенти Филипе Ньюси билан учрашувдан сўнг гапирган. 

“Биз – ўшанда биз ҳалиям содда эдик, пушти рангли кўзойнак тақиб юрганимизда – ҳақиқатан ҳам Ғарбни хурсанд қилишни хоҳлаганимизда шундай бўлди. Бугун айтишимиз мумкинки, интеграция, Болонья жараёнига қўшилиш амалга ошмади. Ғарбнинг университетларимиз, тадқиқот марказларимизни Европа илмий маконига тўлиқ интеграциялашуви ҳақидаги барча ваъдаларидан фарқли ўлароқ, афсуски, буларнинг ҳеч бири содир бўлмади”, дейди Матвиенко.

У сўзида давом этаркан, Россия олий таълим муассасалари дипломлари ва илмий даражаларига нисбатан камситишлар давом этаётганини қўшимча қилди. 

“Болонья жараёнини тарк этиш ёки қолиш масаласи, менимча, ўз ўрнига эга ва ўзини оқлади. Менимча, биз чиқишимиз керак. Аммо бу энди биз ҳамма нарсани ер билан битта қилишимиз керак дегани эмас – ҳеч қачон. Энди ҳис-туйғуларга берилиш ва пайдо бўлган баъзи тенденцияларга жавоб бериш мумкин эмас”, дея қўшимча қилди у. 

Федерация Кенгаши спикерининг фикрича, Россиянинг Болонья тизимидан чиқиши маҳаллий таълимни жиддий ислоҳ қилиш билан бирга бўлиши керак. Матвиенко рус таълими мазмунини қайта кўриб чиқишни "жиддий тарзда" зарур деб ҳисоблайди.  

"Бу ерда шошқалоқлик ноўрин. Бизга кенг муҳокама, илмий жамоатчилик, ректорлар жамоаси, экспертлар билан муҳокама қилиш ва босқичма-босқич ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш керак. Шўро тузумига тезда қайтиб бориб бўлмайди. Бу аллақачон мумкин эмас, бу ўн йилликлар давомида кўп нарса ўзгарди, дунё ўзгарди ва биз ўзгарганмиз", дейди Матвиенко. 

Унинг қайд этишича, Россия аслида таълим тизимида энг яхши бўлган ҳамма нарсани йўқотган ва Россия учун фойдали ҳеч нарса қўлга киритилмаган. 

“Бизнинг таълимимиз нима билан ажралиб турди? Юқори малакали мутахассислар. Афсуски, биз уни йўқотдик", дейди Матвиенко. 

Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Валерий Фалков аввалроқ Болонья таълим тизимини "жонли босқич" деб атаган ва Россиянинг ўз тизими бўлишини айтган эди.  30 май куни вазир ўринбосари Дмитрий Афанасйев департамент Болонья тизимидан миллий тизимга ўтиш даврини назарда тутаётганини,  туб ўзгаришлар бўлмаслигини айтди.

Болонья жараёни

Маълумот учун, Болонья жараёни Европа давлатлари ўртасида олий таълим малакалари стандартлари ва сифатини солиштиришни таъминлашга қаратилган вазирлар даражасидаги бир қатор учрашувлар ва келишувлардир. 

Болонья жараёни 1999 йилда 29 Европа давлатлари таълим вазирлари Болонья декларациясини имзолаган Болонья университети номи билан аталган. Бу жараён Лиссабонни тан олиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ Европа олий таълим ҳудудини яратди. Жараённинг расмий бошланиш санаси Болонья декларацияси имзоланган 1999 йил 19 июнь санаси ҳисобланади. 

Бу жараён Европа Кенгашининг Европа Маданий Конвенцияси доирасида бошқа давлатлар учун ҳам очилган. Болонья жараёни доирасидаги ҳукумат мажлислари Прага (2001), Берлин (2003), Берген (2005), Лондон (2007), Левен (2009), Будапешт-Вена (2010), Бухарест (2012), Ереванда (2015), Париж (2018) ва Рим (2020)да бўлиб ўтган.

Бугунги кунга қадар жараён Европа Кенгашининг Европа маданият конвенциясини (1954) ратификация қилган 49 давлатдан 48 та иштирокчи давлатни ўз ичига олади. Болонья жараёни бошқа давлатлар учун ҳам очиқ.

Россия Болонья жараёнига 2003 йил сентябрь ойида Европа таълим вазирларининг Берлиндаги йиғилишида қўшилди. 

2005 йилда Украина таълим вазири Бергенда Болонья декларациясини имзолади. 

2010 йилда Будапештда Қозоғистоннинг Болонья декларациясига қўшилиши бўйича якуний қарор қабул қилинди. 

Қозоғистон Европа таълим маконининг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинган биринчи Марказий Осиё давлатидир. 

Поссовет Россиясида "Болонья жараёни" доирасида амалга оширилган таълим тизимидаги ислоҳотлар ўзларининг концептуал асослари бўйича Россия Федерациясида Ғарб мамлакатларидаги таълим тизимларига ўхшаш таълим тизимини қуришга қаратилган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 2.9
t
×