Россия БМТда Буча бўйича ўзини оқлашга имкон қидиряпти

Олам 9099
image

Россия яна Бучада Украина ҳарбийларининг жиноий провокациялари муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиришни талаб қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram -каналида ёзган. 

“Кеча, инглизларнинг энг ёмон анъаналарига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига раислик қилаётган Британия Хавфсизлик Кенгашининг Бучадаги вазият бўйича йиғилишига рози бўлмади. Россия бугун яна бу шаҳарда Украина ҳарбийлари ва радикалларининг жиноий провокациялари муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилади”, дея таъкидлайди дипломат. 

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Бучадаги вазиятни “сохта ҳужум” деб атади. Унинг сўзларига кўра, у ерда Украина ва Ғарбда барча каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган саҳна кўриниши ташкил этилган. 

“Куни кеча Киев вилоятининг Буча шаҳрида россиялик ҳарбийлар эришилган режа ва келишувларга мувофиқ чиқиб кетганидан сўнг навбатдаги сохта ҳужум уюштирилди. У ерда, бир неча кундан сўнг, Украина вакиллари ва уларнинг Ғарбдаги ҳомийлари томонидан барча каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган саҳна кўриниши бўлиб ўтди”, деган Лавров БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс билан музокарада.

Унинг қайд этишича, бир неча ҳафта олдин Мариуполдаги туғруқхоналардан биридаги вазиятни Россия ҳарбийларининг жинояти сифатида кўрсатишга уринишлар бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, уринишлар очиқдан-очиқ провокацион мақсадда амалга оширилган ва сохта материаллар тақдим этилган ва улар фош бўлган.

“Россия Ғарб давлатларининг Украинадаги гуманитар масалаларни сиёсийлаштириш ва ҳатто спекуляция қилишга уринишларини қайд этади”, дейди Лавров.  

3 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Киевнинг Бучада тинч аҳолини ўлдирганликда айблаганини рад этди. Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари 30 март куни Бучани бутунлай тарк этганини ва Қуролли кучлар зобитлари шаҳарга келганидан кейин тўртинчи куни “жиноят далиллари” пайдо бўлганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, 31 март куни Анатолий Федорук видеомурожаатида шаҳарда россиялик ҳарбийлар йўқлигини тасдиқлаганини ва кўчаларда отиб ўлдирилган аҳолини тилга олмаганини таъкидлаган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 275
Рейтинг: 3
t
×